«Хоҳиш масаласи» – Зеленский НАТОга аъзо давлатлар томонидан Украина ҳудудидаги рус ракеталарининг уриб туширилиши ҳақида
Украина Президенти Владимир Зеленский НАТО мамлакатлари Украина осмонидаги рус ракеталарини уриб туширишлари мумкин, лекин бу уларнинг хоҳиши масаласи деди. Президентнинг фикрича, НАТО давлатлари можароларни авжга чиқишидан чўчимоқда. Зеленский бу ҳақда Reuters нашрига берган интервьюсида гапирди.
«Менимча, бунга мисоллар жуда кўп, жумладан, газ омборхоналари, бу ердаги газ фақат биз эмас, балки европаликларники ҳам. Бу эса энди ҳимоя масаласи. Бошқа давлатлар бу газни олмайди. Молдова, Венгрия, Словакия – НАТО мамлакатлари. Лекин агар бизнинг газ омборхоналаримиз портлатилса, шунчаки одамлар газсиз қолишади, Россия уларни портлатишни истайдими? Ҳа. Биз уларни «Патриот» ҳаво ҳужумидан ҳимоя тизими билан ҳимоя қилишимиз мумкинми? Ҳа. Бизда «Патриот» бор? Йўқ. Ҳамкорлар беришлари мумкинми? Менимча, улар беришлари керак. Улар бизда йўқ ва беролмаймиз, дейишганда, савол туғилади: ахир самолётларингиз бор-ку? Уларни ҳавога кўтарса бўлади. Ракеталар учганда, польяк самолётлари ҳавога кўтарилади, лекин рус ракеталарини уриб туширмайди. Улар буни қилишлари мумкинми? Албатта. Бу НАТО мамлакатлари ҳужумими? Йўқ», – деди Зеленский.
У ҳамкорларнинг газ етказиб берилаётган НАТО мамлакатларидаги газ омборхоналарига путур етказиши мумкин бўлган рус ракеталарини Украина осмонида уриб туширишлари мумкинлигини қайд этди.«Улар уни (газ омборхонасини – таҳрир) ҳимоя қилишадими? Ҳа. Ёки улар НАТО давлати фуқароларининг бошига келиши мумкин бўлган потенциал ракетани уриб туширадими? Улар ҳимоя қиладиларми? Ҳа. Улар нима учун ракета Польша ҳудудига тушар-тушмас уни уриб туширадилар? Балки кеч бўлиши мумкин. Исроиллик самолётлар эса Эрондан учган ракеталарни Исроил ҳудудидан уриб туширишганми? Йўқ. Бошқа мамлакатлардан туриб, уриб туширишганми? Ҳа. Исроилликларнинг қуролидан фойдаланиб, уриб туширишганми? Йўқ. Лекин улар НАТО мамлакатларининг қурол ва самолётларидан фойдаланиб, уриб туширишганми? Ҳа. Унда нима учун бир ҳолатда мумкин, бошқасида эса йўқ. Фарқ нимада?,» – деб қўшимча қилди Зеленский.
Президент у НАТО мамлакатлари, жумладан АҚШга Украина агар улар томонидан Украина ҳудудидаги рус ракетаси уриб туширилса, масъулият юкламасликлари учун барча ҳужжатларни имзолашга тайёр эканини маълум қилганини айтди.
«Бу хоҳиш масаласи. Лекин барчаси барча тилларда бир хил талаффуз қилинадиган сўзни айтишмоқда: ҳамма кескинлашувдан қўрқмоқда. Украинликлар ҳалок бўлаётганига барчалари кўникиб қолишган. Бу одамлар учун кескинлашув эмас…Муаммо шундаки, ҳаво ҳужумидан мудофа қилиш бўйича катта танқислик мавжуд. Самолётлар бор. F-16 лар ҳавога кўтарилади. Бизга кўпроқ A-16 беринг, бизга қанчаси кераклигини биласиз. Россия 300 та самолётидан Украина ҳудудида фойдаланаяпти. Бизга осмонда қаршилик кўрсатишимиз учун камида 120-130 та самолёт керак. Ҳозир бера олмайсизми? Майли, сиздаги қўшни НАТО мамлакатларидаги самолётларингизга қайтамиз. Уларни ҳавога кўтарасиз, қўллайсиз, нишонларни урасиз, фуқароларни ҳимоя қиласиз», – деди давлат раҳбари.
Шарҳлар