Япония Россияга қарши санкцияларни кенгайтирмоқда
Япония ҳукумати Россияга нисбатан санкцияларни кенгайтириш ва ушбу мамлакатга олиб кириш тақиқланган товарлар рўйхатини тўлдиришга қарор қилди, деб ёзади DW.
Етказиб бериш тақиқланган товарлар рўйхатига ҳар хил турдаги кемалар – ёнғинга қарши ва кранли кемалар, сузувчи доклар, бурғулаш ва ресурсларни қазиб олиш учун сузувчи ва сув ости платформалари, яхталар, спорт кемалари киради.
Қазиб олинадиган ёқилғи, минерал мойлар ва улардан ишлаб чиқарилган маҳсулотларни, масалан, мотор мойларини олиб кириш тақиқланади; ноорганик кимё ва қимматбаҳо металл маҳсулотлар, шунингдек уларнинг ноорганик бирикмалари (водород хлориди, алюминий гидроксиди), пластмасса ва ундан тайёрланган буюмлар (нитроцеллюлоза); вольфрам, молибден, кобальт, цирконий, рений ва улардан тайёрланган маҳсулотлар.
Тақиқ пўлатдан тайёрланган маҳсулотларига, шу жумладан нефть ва газни транспортировка қилиш учун қувурларга, электр жиҳозлари ва уларнинг қисмларига, шу жумладан литий-ион ва никель-водород батареяларига ўз ичига олади; иситиш қозонлари, электр асбоблари, силлиқлаш машиналари, ёғоч, мантар, қаттиқ каучук ва пластмассани қайта ишлаш учун ускуналар ҳам шулар жумласидандир.
Шу билан бирга, рухсат этилган товарлар рўйхатига оптик ускуналар ва фотоаппаратура, ўлчов ва синов асбоблари, узоқ масофани аниқлаш ускуналари, уларнинг қисмлари ва аксессуарлари киритилган. Ушбу тоифадаги маҳсулотларга мисол сифатида микротом ва термостат тилга олинган.
Шарҳлар