“Хорижий агентлар” тўғрисидаги қонунга жавобан Грузия мухолифоти Россия таъсирига қарши қонунни рўйхатдан ўтказди
«Гахария – Грузия учун» партияси ва депутат Теона Акубардия «Босқинчи давлат – Россия Федерацияси таъсиридан ҳимоя қилиш тўғрисида» ги қонун лойиҳасини рўйхатдан ўтказди.
Ташаббус “Грузия орзуси” партиясининг “Хорижий таъсир шаффофлиги тўғрисида”ги қонунига муқобил қонун ҳисобланади. “Гахария – Грузия учун” партиясидан депутат Беки Лилуашвилининг сўзларига кўра, ушбу қонун лойиҳасида Россия манфаатларини қўллаб-қувватловчи ва Грузия ташқи сиёсати мақсадларини унинг Конституцияси зарарига ўзгартиришга уринаётган, шунингдек, мамлакатнинг ички сиёсатига ва ички ишларига аралашган ташкилот ва шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш назарда тутилган.
“Бизда шаффофлик билан боғлиқ муаммолар йўқ, шаффофлик билан боғлиқ муаммолар фақат ҳукуматнинг ўзида бор. Бугун ёлғон ботқоғига ботган “Орзу” гўёки шаффофлик ва ҳисобдорликни қўллаб-қувватлаш билан манипуляция қилаётган бир пайтда, биз унинг вакилларига шаффофлик энг муҳим стандарт эканлигини эслатиб ўтамиз ва бу стандарт барчага: ННТлар, сиёсий партиялар ва энг муҳими – ҳокимиятга тегишли бўлиши керак!» – деди Лилуашвили.
Шарҳлар