Хорижий ОАВ украин болаларини “сувга чўктириш керак” деган чақириқлари билан танилган Антон Красовский заҳарлангани ҳақида хабар бермоқда

Фото: РИА

Хорижий ОАВ Russia Today (RT) телеканалининг журналисти ва собиқ директори Антон Красовский заҳарлангани ҳақида хабар бермоқда. Kyiv Post нашри Украина Давлат разведка хизматидаги манбасига таянган ҳолда Красовский нима учун касал бўлганига аниқлик киритмаган, бироқ разведка органи унинг заҳарлангани ҳақида хабар беради. Мақолада ушбу версияни исботловчи ҳеч қандай далил келтирилмаган. Ўтган ҳафта бошида Красовский бетоб бўлгач, касалхонага ётқизилган, кейинроқ у ўзининг Телеграм-каналида қорнида кучли оғриқлар борлиги ва ҳушини йўқотгани ҳақида маълум қилган эди. Красовскийнинг аҳволи ёмонлашмоқда, аммо бу ҳақда ҳеч қандай маълумот берилмаган. Илгари журналист номаълум шахсларнинг таҳдидлари ҳақида шикоят қилган ва ўз квартирасининг эшигидан файласуф Александр Дугиннинг қизи Дариа Дугинага қарши теракт билан боғлиқ хабар бўлган пакетни топган. Красовский топилмани ФХХга топширган.

RT раҳбари Маргарита Симоньян 2022 йил октябрь ойида Красовскийнинг «Антонимы» кўрсатувида Украинада “сувга чўктириш ва ёқиб юбориш” керак бўлган украин болалари ҳақидаги сўзларидан кейин телеканал билан ҳамкорлигини тўхтатганини айтганди. Кейин бошловчи ўз сўзлари учун омма олдида кечирим сўраганди.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.