Қримга 10 та АТАCМS ракеталари, Белгород, Курск ва Брянск вилоятларига эса дронлар билан ҳужум қилинди
15 майга ўтар кечаси Қрим осмонида 10 та АТАCМS узоқ масофали ракеталари уриб туширилган. Бу ҳақда Россия Мудофаа вазирлиги хабар берди, деб ёзади Meduza.
Севастополь губернатори Михаил Развожаев ҳам ёппасига ҳужум қайтарилганини маълум қилди. Унинг сўзларига кўра, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа кучлари акватория устида ва Бельбек аэропорти яқинида бир нечта ракетани уриб туширган. Жабрланганлар йўқ.
Украинанинг “Кримский ветер” мониторинг паблиги Бельбек аэродроми ҳудудидаги, шунингдек, Евпатория ва Бахчисарай туманидаги портлашлар ҳақида маълум қилди. Аеродромнинг учта нуқтасида ёнғинлар юзага келган.
Шунингдек, тунда Белгород ва Ростов вилоятлари ҳужумга учраган. Россия Мудофаа вазирлиги даъво қилишича, Белгород вилоятида осмонида иккита локацияга қарши Harm ракетаси, иккита Hammer бомбаси, “Ольха” баравар ўт очиш реактив тизимининг иккита реактив снаряди ва тўққизта учувчисиз учар қурилма уриб туширилган. Яна бешта дрон Курск вилояти, учтаси эса Брянск вилоятида осмонида йўқ қилинган.
Шарҳлар