Япония ҳукмрон партияси бош қароргоҳига Молотов коктейллари билан ҳужум қилинди
49 ёшли эркак Япония Либерал-демократик партияси бош қароргоҳи биносигага портловчи аралашма солинган бир нечта бутилкаларни улоқтирди, деб хабар бермоқда BBC.
Токио полиция департаменти маълумотларига кўра, эркак бинога микроавтобусда келиб, сўнг беш ёки олтида Молотов коктейлларини унга қарата отган. Аммо ҳеч ким жабр кўрмаган, бутилкалардан бири полиция машинасига келиб теккан.
Шундан кейин эркак мамлакат бош вазири қароргоҳи атрофидаги тўсиқни бузмоқчи бўлиб, унга тутун шашкасига ўхшаш буюмни улоқтирган. Полиция ҳужум қилган шахсни қўлга олди, айни пайтда унинг мақсадига аниқлик киритмоқда.
Ҳукмрон партия бош қароргоҳига ҳужум 27 октябрга белгиланган парламент сайловлари арафасида юз берди. Сайлов Либерал-демократик партиядаги коррупция билан боғлиқ можаролар ва унинг етакчиси ўзгариши фонида муддатидан олдин бўлиб ўтади.
Шарҳлар