ИҲЕС Саакашвилини сиёсий махбус сифатида тан олмади
Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвили 2018 йилда ўзига қарши чиқарилган икки ҳукмга эътироз билдиришга уринди – сиёсатчи ҳозир шу ишлар бўйича ҳибсга олинган. Инсон ҳуқуқлари бўйича Европа суди (ИҲЕС) қарори суднинг расмий сайтида эълон қилинган. ИҲЕС Грузиянинг учинчи президентига қарши иккита ишда қонунбузарлик топмаган.
Суд бир овоздан Михаил Саакашвилига нисбатан қуйидагилар бузилмаган деган қарорни чиқарди:
Конвенциянинг 6-моддасининг биринчи қисмида – адолатли судлов ҳуқуқи – Тбилиси шаҳар судининг мустақиллиги ва холислиги тўғрисида;
6-модданинг 3-қисми «d» бандида — айбланувчининг гувоҳларни чақириш ва сўроқ қилиш ҳуқуқи;
Шу билан бирга, Конвенциянинг еттинчи моддаси – айбланувчини фақат қонун асосида жазолаш мумкин бўлган бузилиш бўйича судьяларнинг фикри иккига бўлинган. Беш судьянинг фикрича, собиқ президентнинг ҳуқуқлари бузилмаган, икки судья бунга қўшилмаган.
Шарҳлар