ҚИҲХБ: Қарағанда области толибларга қочқинларнинг шахсий маълумотларини тақдим этди
Қарағанда областининг Бандлик ва ижтимоий дастурларни мувофиқлаштириш бошқармаси Қозоғистондан бошпана сўраган мамлакат фуқароларининг шахсий маълумотларини Афғонистон дипломатик ваколатхоналарига топширди. Бу ҳақда 12 апрель куни Қозоғистон инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро бюроси (ҚИҲХБ) хабар беради.
“Маълумотларга кўра, муассаса қочқинларнинг шахсий маълумотларини Қозоғистон ҳудудидаги Афғонистон дипломатик ваколатхоналарига рухсатсиз тақдим этган”.
Бу ҳаракат қочқинлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича миллий қонунчиликка ҳам, бошпана сўраган шахсларни хавф остига қўйиши мумкин бўлган маълумотларни ошкор этмаслик бўйича халқаро стандартларга ҳам зиддир”, – деб ёзади ҳуқуқ ҳимоячилари.
Улашиш:
Шарҳлар