ИФЖ: Пригожин исёнидан буён ҳокимиятдан норози россияликлар сони максимумга етди
Ҳукуматпараст “Ижтимоий фикр” жамғармаси (ИФЖ) сўровига кўра, россияликларнинг 25 фоизи ҳокимият ҳаракатларидан норозилик билдирган, бу Евгений Пригожин исёнидан буён рекорд даражадаги кўрсаткич ҳисобланади, ўшанда норозилик даражаси 26 фоизга етганди.
Курск областида ҳарбий ҳаракатлар бошланганидан бери норози одамлар сони 7 фоизга ошган. Таққослаш учун, 2022 йил сентябрида сафарбарлик эълон қилинганидан сўнг, уч ҳафта ичида норозилик 21 фоиздан 31 фоизга ошганди.
Шунингдек, сўнгги икки ҳафта ичида “ташвишли кайфият”га эга россияликлар сони 12 фоизга ошиб, 45 фоизга етгани, ўз кайфиятини “хотиржам” деб ҳисоблайдиганлар улуши эса 59 фоиздан 48 фоизга камайгани қайд этилган.
Улашиш:
Шарҳлар