Икки нафар Франция фуқароси Бойқўнғир космодромига киришга уринган
Икки нафар Франция фуқароси Бойқўнғир космодромига киришга уринди, улардан бири ҳалок бўлди, деб ёзади Медуза.
Агентлик суҳбатдошига кўра, икки эркак катта йўлга чиқиб, даштдаги баланд бинолар томон йўл олган. Йўлда улардан бири касал бўлиб қолади. Ўртоғига воқеа жойида ёрдам бера олмаган шериги ёрдам сўраб кетади.
“У катта йўлга етиб боргани, машинани тўхтатган пайти, вазиятни тушунтириб, ёрдам чақиришга муваффақ бўлганида, биринчиси сувсизланишдан вафот этгани маълум бўлган”, — дейди РИА Новости агентлигига манба.
“РИА Новости” суҳбатдоши содир бўлган воқеанинг бошқа тафсилотларини, жумладан, Франция фуқароларининг исмларини ҳам келтирмаган. Франция дипломатлари ҳозирча воқеа юзасидан изоҳ беришмаган.
Бойқўнғир космодроми нозик объект, аммо бу экстремал сайёҳларнинг космодромга ташриф буюриш учун рухсатисиз етиб боришга уринишини тўхтата олмайди.
Шарҳлар