Икки номзод Беларусдаги президентлик сайловларида иштирок этишдан бош тортди

Фото: soyuz.by

Беларусдаги президентлик сайловларида Александр Лукашенконинг икки эҳтимолий рақиби дарҳол сайловолди пойгасидан чиқишларини эълон қилди.

Бу ҳақда 12 ноябрь куни Беларус офицерлар иттифоқи раҳбари Сергей Бобриков ва Ички ишлар вазирлигининг собиқ матбуот котиби Олга Чемоданова маълум қилди.

Бобриков «ҳозирги раҳбарни қўллаб-қувватлаш» ва ҳарбийлар орасида шубҳа туғдирмаслик учун иштирок этишдан бош тортишга қарор қилганини айтган. Чемоданова ўзи ва унинг жамоаси президентни қўллаб-қувватлашини таъкидлаган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.