Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги иккита қишлоқ эгалланганини маълум қилди
Россия Мудофаа вазирлиги хабар қилишича, Россия қўшинлари Украинанинг Луганск вилоятидаги Розовка ва Харьков вилоятидаги Песчаное қишлоқларини эгаллаб олган, деб ёзади DW.
Россия Мудофаа вазирлиги вакили 21 июль кунги брифингда Украинанинг иккита қишлоғи назорат остига олинганини маълум қилди. Россия ҳарбийлари Луганскдаги Розовкани эгаллаган. Гап Сватов туманида жойлашган ва 2016 йилгача Розовка деб аталган Андреевка қишлоғи ҳақида бормоқда. 2001 йилдаги рўйхатга олиш маълумотларига кўра, аҳоли пунктида 17 киши яшаган.
Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, ҳарбийлар Харьков вилоятидаги Песчаное Нижнее аҳоли пунктини ҳам эгаллаган. Гап Чугуев туманидаги Песчаное қишлоғи ҳақида бормоқда. 2001 йилдаги маълумотларга қараганда, у ерда 79 киши яшаган. Украиналик ҳарбий мухбир Богдан Мирошников ҳам Россия Қуролли кучлари Песчаноени босиб олганини маълум қилди.
Украина қуролли кучлари иккита аҳоли пункти қўлдан бой берилгани ҳақида хабар қилмаган. Украина Мудофаа вазирлигига яқин бўлган DeepState OSINT-лойиҳаси 21 июлга ўтар кечаси Россия қўшинлари Песчаное ва Андреевка яқинида олға силжигани ҳақида ёзганди.
Шарҳлар