Ил-76 самолётини таъмирлаш пайтида икки нафар мутахассис ҳалок бўлди

Ил-76
Ил-76МД-90А. Фото: uacrussia.ru

Фавқулодда ҳодиса “Ульяновск-Восточный” аэропортида юз берган: таъмирлаш вақтида Ил-76 самолётидан шассининг ушлаб турувчи ҳалқаси учиб кетди ва икки киши ҳалок бўлган, дея хабар беради “База” Телеграм канали.

“Фожеа 21 март куни “Ульяновск-Восточный” аэропортида юз берди. Самолёт турадиган жойда Ил-76 самолётида техник ишлар олиб борилаётган пайтда шассининг ушлаб турувчи ҳалқаси учиб чиқиб, икки кишини жароҳатлаган. Улар оғир тан жароҳатлари олган, тез ёрдам машинасида касалхонага олиб кетилаётганда жон беришди”, – деб ёзади TK.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.