SpaceX компанияси собиқ ходимлари Илон Маскни шилқимликда айблаб, уни судга берди
2022 йилда ишдан бўшатилган SpaceX ходимлари миллиардер Илон Маскни жинсий шилқимликда айблаб Калифорния судига берди, деб ёзади Meduza. Даъво компаниянинг саккиз нафар собиқ муҳандислари томонидан берилган.
Матнда айтилишича, Маск компанияда атайлаб “душманлик руҳидаги иш атмосфераси”ни яратган. Собиқ ходимлар даъво қилишича, Маск нафақат шилқимлик қилган, балки иш жойига “аёлларни камситувчи жирканч шаҳвоний фотосуратларни, мемларни ва изоҳларни жойлаган”.
Бундан ташқари, таъкидланишича, улар 2022 йилда Маскнинг хулқ-атвори ҳақида очиқ хат ёзиб чиққанидан кейин улар ўч олиш мақсадида ишдан бўшатилган. Уларнинг фикрича, бизнесменнинг шахсан ўзи уларни ишдан кетказишга қарор қилган. Собиқ ходимлар Маскнинг хулқини “ўз компанияларидаги кадрлар бўйича қарорлар устидан васвасали назорат” деб тавсифлаган.
Шарҳлар