Илон Маск Трампнинг сайловолди кампаниясини қўллаб-қувватлашга 75 млн доллар маблағ киритди
Июлдан сентябргача бўлган давр оралиғида Илон Маск ўзи Дональд Трампнинг сайловолди кампанияси учун яратган America PAC сиёсий ҳаракатлар суперқўмитасига 75 миллион доллар киритди.
Ҳисоботларга кўра, Маск 3 июлдан 5 сентябрга қадар етти марта тўлов қилган бўлиб, бу даврда қўмитанинг ягона донори бўлган.
Bloomberg ёзишича, America PAC Трампнинг иккиланувчи штатлардаги кампаниясига ҳамда эркаклар орасида қўллаб-қувватлашни кучайтиришга қаратилган сайловолди рекаламасига маблағларни йўналтиради.
Қўмитага Маск май ойида асос солган, у Трампнинг штаби билан расман алоқадор бўлмаса-да, унинг мақсади — Пенсильвания каби асосий штатларда республикачилардан номзоднинг оммабоплигини оширишдан иборат. Ушбу штатда у 6 октябрь куни Трампни қўллаб-қувватлаб ўтказилган митингда нутқ сўзлади.
Шарҳлар