Илон Маск ўз қўриқлов хизмати учун йилига миллионлаб доллар сарфлайди
Америкалик тадбиркор, Tesla ва SpaceX компаниялари асосчиси Илон Маск ўзининг қўриқлов хизматига йилига миллионлаб доллар сарфлайди. Миллиардернинг харажатларини The New York Times газетаси фош қилди.
Нашр маълумотларига кўра, сўнгги вақтларда бизнесмен таъқибчилар ва ўлдириш ҳақидаги таҳдидларга дуч келмоқда. Шу муносабат билан Маск давлат раҳбари даражасида ҳимоя қилинади — унинг соқчилари фаолияти кичик хавфсизлик хизмати ишига ўхшайди.
Хусусан, Илон Маскнинг чиқишларидан бирида Tesla хавфсизлик хизматининг 30 дан ортиқ ходими бутун зал бўйлаб жойлаштириб чиқилган эди. Таклиф қилинганлар рўйхати пухталик билан тузилган ва ҳар бир киши олдиндан текшириб чиқилган эди.
Улашиш:
Шарҳлар