Илон Маск тинчлик бўйича Нобель мукофотига номзод сифатида кўрсатилди
Норвегиялик депутат Мариус Нильсен Илон Маскни тинчлик бўйича Нобел мукофотига номзод қилиб кўрсатди, дея хабар беради Daily Mail нашри.
«Маск томонидан асос солинган, унга тегишли бўлган ёки у томонидан бошқариладиган кўплаб технологик компаниялар жамиятни яхшилашга, Ер ва космос ҳақидаги билимларни оширишга ва дунёни янада бирлашган ва хавфсизроқ жойга айлантиришга бағишланган», – дейди Нильсен.
Сиёсатчи америкалик тадбиркорни “мулоқот, сўз эркинлиги ва тобора қутбланиб бораётган дунёда ҳар бир киши ўз нуқтаи назарини билдириш имкониятини сўзсиз ҳимоя қилгани учун” номзод сифатида кўрсатган. Бошқалар билан бир қаторда, Нильсен ўзининг SpaceX компанияси томонидан Украинага Starlink сунъий йўлдош Интернет-терминалларини етказиб берганини таъкидлади, бу эса украин ҳарбийларига Россия босқинидан кейин алоқаларни сақлаш ва ҳаракатларни мувофиқлаштириш имконини берди.
Шарҳлар