,

Илон Маскнинг Neuralink компанияси биринчи марта инсон миясига нейрочип ўрнатди

Фото: Reuters

Америкалик бизнесмен Илон Маскнинг Neuralink нейротехнологик компанияси 28 январь куни биринчи марта одам миясига нейрочип ўрнатди, деб ёзади “Коммерсантъ”. У фикрлаш ёрдамида гаджетларни ишлатиш учун мўлжалланган.

“Кеча биринчи одамга Neuralink импланти ўрнатилди, операциядан кейинги қайта тикланиш яхши ўтмоқда. Ўз қўл-оёқлари устидан назоратни йўқотган одамлар илк фойдаланувчиларга айланади”, — деб ёзди Маск Х ижтимоий тармоғида.

Neuralink чипларни синаш учун кўнгиллиларни танлаб олишни сентябрда бошлаганди. Компания орқа мия шикастланиши ёки латерал амиотрофик склероз оқибатида қўл ва оёқлари фалажланган (тетраплегия) одамларни қидирганди.

Синовлар чоғида беморларга нейроинтерфейс (BCI) — ташқи қурилмаларни фикрлаш кучи билан бошқариш учун микрочип ўрнатилади. Улар компьютер клавиатурасини ёки сичқончани фикрлаш кучи орқали бошқариш имкониятига эга бўлади. Синов жараёни тахминан олти йил вақт олади. Бунгача чип ҳайвонлар орқали синаб кўрилган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.