Илья Яшин Владимир Кара-Мурзани озод қилишга чақирди
“Навальнийнинг ўлдирилишидан сўнг ҳар бир россиялик сиёсий маҳбуснинг ҳаёти хавф остида эканлиги аён бўлди. Аммо Кара-Мурзанинг тақдири алоҳида ташвиш уйғотмоқда”, — дейилади Яшиннинг Телеграм-канали орқали БМТ, Европа Иттифоқи ва АҚШ расмийларига йўлланган постида.
Яшиннинг қайд этишича, «Навальний ва Кара-Мурза ўртасида «бир қарашда кўринадиганидан кўра кўпроқ умумийлик бор», – дея давом этган сиёсатчи. Унга кўра, «Уларнинг ҳар иккиси, “Путин атрофидагилар учун шахсий муаммоларни келтириб чиқарган”, Россияда амалда давлат душмани деб эълон қилинган, колонияларда қийноқларга дучор бўлган ва “асосийси», Путин аллақачон иккаласини ҳам ўлдиришга уринган”, – дейилади.
“Менинг сўзларим саҳрода йиғлаётган кишининг овози эканини тушунаман. Аммо Владимир Кара-Мурза қутқарилиши керак. Унинг ҳаётига таҳдид нафақат реал, балки ҳаёлларимизда ҳам айланмоқда”, – деган Яшин.
Сиёсатчи, шунингдек, Ғарб етакчиларини хайрихоҳлик кўрсатишга ва Кара-Мурзанинг озод этилишига эришиш учун барча дипломатик воситалардан фойдаланишга чақирган. «Буни жуда кеч бўлмасдан қилинг», – деган у.
Шарҳлар