Илья Яшинни жазо камерасидан чиқаришмади. Сиёсатчи у ерда деярли бир ойни ўтказмоқда
«Ҳарбий фейклар» иши бўйича саккиз ярим йилга қамалган сиёсатчи Илья Яшин жазо камерасидан озод этилиши арафасида унга яна 12 кун қўшиб берилди.
22 май куни Смоленск областидаги колонияда жазони ўтаётган Яшин гўёки “туринглар” буйруғидан уч дақиқа ўтиб каравотдан тургани учун унга 15 суткага жазо камераси тайинланган. Сиёсатчи ота-онаси билан режалаштирилган учрашув арафасида жазо камерасига юборилган.
Бу сафар, адвокатнинг хабар беришича, жазо камерасидаги муддатнинг узайтирилишига сабаб “душдан чиққандан сўнг, Илья майка кийиш учун бир-икки дақиқага қамоқхона кийимини ечган, бу билан у гўёки кийиниш қоидаларини бузган”.
Муддат узайтирилганини ҳисобга олган ҳолда, Илья Яшин доимий равишда деярли бир ойни жазо камерасида ўтказади – 27 кун.
Аввалроқ Яшин ўзининг навбатдаги жазо камерасига ўтказилишини унга нисбатан «сиёсий сабабларга кўра» босимнинг умумий кучайиши билан боғлаган эди.
Сиёсатчининг телеграм-каналида хабар қилинганидек, 31 май куни Яшинга Москвадан келган руҳоний билан учрашиш тақиқланган: “Гарчи бу қонун билан кафолатланган маҳкумларнинг ҳуқуқи бўлса ҳам, ҳозиргача уни қабул қилишда ҳеч қандай муаммо бўлмаган”.
Май ойининг охирида сиёсатчи Библиядан ташқари унинг барча китоблари “текшириш учун” мусодара қилинганини айтди, ҳолбуки уларнинг барчаси аввал цензура томонидан текширилган. Унинг сўзларига кўра, жазо камерасига жойлаштирилгунга қадар унга икки ҳафта давомида келган хатлар берилмаган.
Шарҳлар