Эксперт: Туркия Евроиттифоқнинг тўла ҳуқуқли аъзоси бўлиш мақсадидан воз кечишни режалаштирмоқда
Туркия Евроиттифоққа аъзолик бўйича мақсадларини қайта кўриб чиқиш ниятида ва “имтиёзли шериклик” моделига ўтиши мумкин. Бу ҳақда туркиялик таҳлилчи Энгин Озерга таяниб “РИА Новости” хабар бермоқда.
Озернинг сўзларига кўра, Анқара Туркиянинг БРИКСга аъзолигини Евроиттифоқнинг Божхона иттифоқи билан бирлаштирувчи “ўзига хос кўприк-мамлакат” яратишга интилмоқда.
Аввалроқ Туркиянинг “Ватан” партияси раиси ўринбосари Ҳакан Топкурулу ҳукуматда ғарбпараст сиёсатчилар кўп эканини ҳисобга олганда, Туркия парламенти томонидан БРИКСга аъзоликнинг маъқулланиш жараёни осон бўлмаслигини айтганди. Унинг таъкидлашича, БРИКСга қўшилиш учун ариза бериш муҳим қадам бўлиб, Анқара томонидан “катта сиёсий журъат”ни талаб қилади, айниқса, парламентда кўплаб Ғарб тарафдорлари бор бўлган шароитда.
Шарҳлар