АҚШ: Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги битим имзоланиш учун тайёр
Ғазо секторида ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги музокаралар иштирокчилари битимни имзолашга тайёр. Бу ҳақда Оқ уй юқори мансабли амалдори ёпиқ брифингда айтиб ўтди. Аввалроқ Фаластиннинг ҲАМАС ҳаракати сўнгги музокаралар натижалари олдинги келишувларга мос эмаслигини маълум қилганди.
“Биз эришган нарса шу бўлдики, қолиб кет ган оралиқларни бартараф қилдик, энди ушбу битим, бизнинг фикримизча, имзолашга тайёр бўлди”, — деди Оқ уй вакили журналистларга.
Америкалик мансабдор қўшимча қилишича, музокаралар томонларининг ҳар бирида “ҳамма нарсани охиригача етказиш истаги бор”. Унинг сўзларига кўра, битимни имзолашга ягона тўсиқ Эрон томонидан эҳтимолий ҳужум бўлиши мумкин.
Аввалроқ Исроил ва ҲАМАС ҳаракати ўртасида воситачилик қилаётган АҚШ, Миср ва Қоҳира Доҳада музокаралар ўтказиб, қўшма баёнот эълон қилган ҳамда урушни тўхтатишга ва асирларни озод этишга чақирган эди. АҚШ президенти Жо Байден битимни имзолашга “ҳар қачонгидан яқинроқ” келинганини айтди. ҲАМАС ўт очишни тўхтатиш ҳақидаги келишувнинг янги вариантини рад этди.
Шарҳлар