Ҳиндистон бош вазирининг партияси сайловларда ғолиб чиқди
Нарендра Модининг “Бҳаратия жаната парти” (БЖП) индуист миллатчи партияси Ҳиндистондаги парламент сайловларида 38 фоизга яқин овозни қўлга киритди. Энди у иттифоқчилари билан биргаликда мамлакат парламентидаги 543 ўриндан камида 280 ўринни олади.
Шундай қилиб, Ҳиндистон ҳукуматини 10 йил бошқарган 73 ёшли Моди учинчи беш йиллик муддатга бош вазир лавозимини эгаллаши мумкин.
Ҳиндистондаги сайловларда 968 миллиондан ортиқ сайловчи рўйхатга олинган, олти ҳафта ичида миллиондан ортиқ сайлов участкалари очилган. Овоз бериш етти босқичда бўлиб ўтган, овоз беришга келганлар 66,3 фоизни ташкил қилган.
Улашиш:
Шарҳлар