Ҳиндистон Эрон портидан Марказий Осиёга дарвоза сифатидан фойдаланади

Индия сделала иранский порт воротами в Центральную Азию

Ҳиндистон Эрон билан Ҳинд океанидаги Эроннинг Чабаҳор портини ўн йил муддатга фойдаланиш бўйича шартнома имзолади. India Ports Global ёки IPGL компанияси Ҳиндистон товарларини ушбу порт орқали Афғонистон ва Марказий Осиё мамлакатларига ва у ердан Ҳиндистонга етказиб бериш бўйича транзит операцияларини амалга оширади.

Бу Ҳиндистон бошқаруви остидаги биринчи хорижий порт ҳисобланади. Эслатиб ўтамиз, Қўшма Штатлар Чабаҳор учун истисно қилган бўлиб, ушбу портга нисбатан ҳеч қандай санкциялар жорий қилмаяпти. Қозоғистон ва Ўзбекистон аввалроқ Ҳиндистонга ўз товарларини етказиб бериш учун Чабаҳор портидан фойдаланишга қизиқиш билдирган эди.

Ҳиндистоннинг Марказий Осиё билан товар айирбошлаш ҳажми бор-йўғи икки миллиард долларни ташкил этган бўлса, Хитойнинг минтақа билан савдоси 90 миллиард долларга етган. Ҳиндистон ўзининг рақиблари Хитой ва Покистонни четлаб ўтиб, Марказий Осиёга йўл излашга мажбур бўлмоқда, шунинг учун ҳам Эрон порти мамлакат учун жуда муҳим.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.