Ҳиндистонда 15 киши номаълум вирус қурбонига айланди

Фото: Фото: Sudipta Das / Global Look Press

Ҳиндистон ғарбидаги Гужарат штатида номаълум иситма авж олгани оқибатида 15 киши ҳалок бўлди, дея хабар беради Hindustan Times нашри.

3 сентябрдан 7 сентябргача касалликдан ўн киши вафот этган, кейин шифокорлар яна бешта ўлимни қайд этган. Текширувлар ўлимга H1N1 гриппи вируси, чўчқа гриппи, Қрим-Конго геморрагик иситмаси, безгак ва денге иситмаси сабаб бўлган бўлиши мумкинлигини истисно қилди. Ўлимнинг аниқ сабабини аниқлаш учун 11 нафар қурбоннинг жасади Вирусология институтига юборилди.

NDTV маълумотларига кўра, ҳалок бўлганлар орасида беш ёшдан каттароқ болалар ҳам бор. Касалликнинг асосий клиник белгилари иситма, йўтал ва нафас олиш муаммолари.

Дастлаб пневмония шакли сифатида нотўғри таснифланган номаълум иситманинг авж олиши минтақада кучли ёғингарчиликлар ва сув тошқини билан бир вақтга тўғри келган.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.