Ҳиндистонда ўнлаб киши диний маросимда юз берган тиқилинчда ҳалок бўлди
Ҳиндистон шимолида ўтказилган диний маросимда юз берган тиқилинчда камида 26 киши, асосан аёллар ҳалок бўлди, дея хабар беради BBC.
Воқеа марказий Уттар-Прадеш штатидаги Хатрас шаҳридаги Хатрас туманида сатсанг (одамларнинг гуру билан мулоқоти) пайтида содир бўлган.
Қурбонлар орасида 23 аёл ва уч бола бор, дейди полиция вакили.
Тиқилинчга нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум.
Улашиш:
Шарҳлар