Ҳиндистонда стажёр аёл зўрланиб ўлдирилганидан кейин шифокорлар норозилик намойишига чиқди
Бугун Ҳиндистондаги тиббиёт муассасалари Колката тиббиёт коллежида (Калькуттанинг авваоги номи) 31 ёшли стажёр аёлнинг шафқатсизларча зўрланиши ва ўлдирилишига қарши бутун мамлакат бўйлаб 24 соатлик иш ташлаш ўтказмоқда. Ҳиндистон тиббиёт ассоциациясининг таъкидлашича, шифохоналар ва хусусий клиникалардаги шифокорлар селектив муолажаларни бажариш ёки амбулатория беморларини қабул қилишдан бош тортмоқда. Истиснолар фақат фавқулодда вазиятларда қўлланиляпти, уларга тиббиёт коллежларининг ўқитувчилари жалб қилинган.
Намойишга бир миллиондан ортиқ шифокор қўшилиши кутилмоқда, бу эса дунёдаги энг зич жойлашган мамлакатда тиббий хизматлар фалаж бўлишини англатади. 9 август куни Колката давлат касалхонасида ишловчи стажёр аёлнинг жасади топилди. Суд-тиббиёт экспертизаси аёл зўрланганини тасдиқлади, марҳуманинг оиласи эс аёл гуруҳ бўлиб зўрланганини таъкидламоқда.
«Аёлларга нисбатан бундай хатти-ҳаракатлар қаттиқ ва тез жазоланиши керак», – дейди Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Моди. Аёлларни жинсий зўравонликдан етарли даражада ҳимоя қилмасликка қарши оммавий норозилик намойишлари босими остида, Нью-Деҳли ҳукумати сўнгги йилларда зўрлаш учун жазоларни кучайтирди. Энди бундай жиноят, алоҳида ҳолларда, ҳатто ўлим билан жазоланади.
Шарҳлар