Индонезияда беш метрли питон аёлни ютиб юборди
Индонезияда беш метрли питон аёлни ютиб юборди. Бу сўнгги йилларда мамлакатда бешинчи шундай ҳолат, деб ёзади Медуза.
Қалемпанг қишлоғида яшовчи 45 ёшли Фарида 6 июнь куни эрталаб уйидан чиқиб кетиб, қайтиб келмаган. Эртаси куни эри яқин атрофдаги ўрмонда хотинининг нарсаларини топди, шундан сўнг бир неча қишлоқ аҳолиси бу ҳудудни ўрганишга қарор қилишди.
Кўп ўтмай маҳаллий аҳоли ғайритабиий даражада катта қоринли питонни пайқашди. Уни ёриб, ичидан Фариданинг жасадини топдилар, деб ёзади CБС. Фариданинг 4 нафар фарзанди қолган.
Асосан маймунлар, чўчқалар ва бошқа сутэмизувчилар билан озиқланадиган тўрсимон питонларнинг ватани Индонезия ва Жануби-Шарқий Осиёнинг бошқа қисмлари. Одатда улар одамларга ҳужум қилмайди. Шу билан бирга, CБС таъкидлашича, Фарида билан бўлган воқеа Индонезияда 2017 йилдан бери камида бешинчи шундай воқеа бўлди.
Шундай қилиб, ўтган йили Тинанггеа тумани аҳолиси саккиз метрли питон ичидан маҳаллий фермернинг жасадини топдилар. 2017 йилда яна бир фермер питон томонидан ўлдирилган. 2022 йилда Ғарбий Сулавесида питон аёлни ютиб юборди. 2018 йилда ҳам худди шундай ҳолат вилоятнинг жануби-шарқида қайд этилган.
Шарҳлар