Индонезияда мусобақа чоғида футболчи яшин уришидан ҳалок бўлди (видео)
Индонезиядаги “Силиванги” стадионида бўлиб ўтган ўртоқлик учрашуви чоғида футболчилардан бири яшин уриши оқибатида ҳалок бўлди, деб хабар беради “РБК”.
Спортчи учун шу заҳоти тез ёрдам чақирилди, аммо унинг ҳаётини сақлаб қолишолмади — у ҳушига келмасдан туриб касалхонада вафот этди. Яшин уриши натижасида футболчининг оёқлари куйиб кетган, танаси эса аввал қизариб, сўнг қисман кўмирга айланган.
Ўйин иштирокчиларидан бири полицияга маълум қилишича, учинчи раунд бошланишида жазирама ҳаво салқинлашган, аввал бир неча марта момақалдироқ овозлари эшитилган, кейин эса яшин келиб спортчига урган.
Улашиш:
Шарҳлар