,

Индонезиянинг мувофиқлаштирувчи адлия вазири: “Хотинлари ёмон бўлгани учун эрлар жиноятларда қатнашади”

Фото: republika.co.id

Индонезиянинг Адлия, сиёсат ва инсон ҳуқуқлари бўйича мувофиқлаштирувчи вазири Муҳаммад Махфуднинг айтишича, коррупцияга аралашган амалдорларнинг хотинлари эрларининг жиноятлари учун жавобгардир.

“Кўп ҳолларда эрлар хотинлари ёмон бўлгани учун жиноятга қўл уради. Ҳозир кўплаб коррупционер амалдорлар қамоқда, чунки хотинлари улардан талаб қилган. Уларнинг маоши 20 миллион рупияни (1400 доллар) ташкил қилади, лекин харажатлари – 50 миллион рупия (3200 доллар)”, – дейди сиёсатчи давлат қурилишида аёлларнинг ролини муҳокама қилиш бўйича учрашув чоғида.

Индонезия жиноий одил судловни ислоҳ қилиш институтининг эксперти Маждина Рахмавати бу аёллар ҳақидаги стереотиплар эканлигини таъкидлади. У, шунингдек, Индонезиядаги коррупция ички муаммо эмас, балки тизимли характерга эга муаммо эканлигини таъкидлади.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.