Туркияда Instagram блокланди
Туркия Технология ва коммуникациялар кенгаши қарори билан мамлакатда Instagram ижтимоий тармоғидан фойдаланиш имконияти чекланди, деб ёзади “Коммерсантъ”. Блокировканинг сабаблари ва қанча давом этиши ҳақида маълумотлар йўқ.
Туркиянинг NTV телеканали талқинига кўра, Инстаграмънинг блокланиши ижтимоий тармоқнинг Фаластиннинг “ҲАМАС” ҳаракати сиёсий бюроси раҳбари Исмоил Хония вафоти муносабати билан эълон қилинган ҳамдардлик матнини ўчириш қарори билан боғлиқ. Шундан кейин Туркия президенти маъмурияти коммуникациялар бошқармаси раҳбари Фахриддин Алтун платформани танқид қилиб чиққан эди.
Американинг Meta компанияси 2023 йил октябрида Исроилга жангарилар ҳужумини қоралаб, унга тегишли Facebook ва Instagram ижтимоий тармоқлари “ҲАМАС” муаллифлиги остидаги постлар блокланиши ҳақида огоҳлантирди. Шунингдек, Фаластиннинг ушбу ҳаракатини қўллаб-қувватлаб ёзилган постлар ҳам ўчирилади.
Шарҳлар