Инстаграм сиёсий мавзудаги контентларни кузатувчиларга тавсия қилишни тўхтатмоқда, бу унинг алгоритмига боғлиқ
Жума куни Meta компанияси Инстаграм ва унинг upstart матнга асосланган иловаси Threads’да сиёсий контентни проактив тарзда тавсия қилишни тўхтатишини билдирмоқда. Бу жиддий қарор, сайловларга тайёргарлик кўраётган сиёсатчилар ва журналистларга ёқмаслиги мумкин, албатта, деб ёзмоқда The Washington post газетаси.
Хабарга кўра, “Фойдаланувчиларга сиёсий ва ижтимоий масалалар жойловчи аккаунтларга обуна бўлишга рухсат берилса ҳам, уларга бундай мавзудаги контентларни жойлаштириш тавсия этилмайди”.
Шунингдек, компания фойдаланувчиларга қонунлар, сайловлар ёки ижтимоий масалаларга қаратилган постларини ҳам кўрсатмаслигини маълум қилди.
“Бу чеклов одамларнинг бизга йиллар давомида билдириб келган хоҳиш- истакларидан келиб чиққан холда амалга ошириляпти”, – дейди Meta вакили Дани Левер.
Шарҳлар