Бразилияда iPhone 15 смартфони йиғила бошлади
Apple компанияси iPhone 15 линиясининг энг арзон моделини Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳридаги Foxconn заводида йиғишни бошлаган.
“Apple’нинг ўзи бу маълумотни ҳали тасдиқлагани йўқ, бироқ компаниянинг Бразилиядаги онлайн-дўкони харидорларида қайси моделни харид қилаётганини текшириш имконияти мавжуд”, – дейилган.
2023 йилда Бразилия импорт қилинадиган юқори технологик товарларга солиқларни оширган, шунинг учун баъзи компаниялар солиқ юкини камайтириш учун ўз маҳсулотларини ушбу мамлакатда йиғишга сармоя киритган.
Нисбатан арзон моделнинг Бразилияда ишлаб чиқарилиши ушбу моделнинг мамлакатда харидоргирлиги билан ҳам боғлиқ бўлиши мумкин.
Улашиш:
Шарҳлар