Қирғизистон бош вазири келинлар ижтимоий тармоқларда чиқиши номақбул эканини билдирди
26 февраль куни Маданият вазирлиги коллегиясида сўзга чиққан Бош вазир Оқилбек Жапаров қирғиз урф-одатлари ва анъаналарига зид бўлган барча маълумотларни чеклашни таклиф қилди.
“Улар бировнинг уйида хизмат қилиб, намунали хотин бўлиш ўрнига, қайнона ва қайнотасига ҳурмат кўрсатмай, оталарининг мавқеи билан мақтаниб, ажрашишади. Кейин улар ижтимоий тармоқларда гапиришади, бу мақбул нарса эмас. Улар намунага айланмаслиги керак. Ахир, қайнотангиз ҳам “калта шорти кийма”, деб айтади-ку. Бизни шундай ўргатишган. Келин бошидаги рўмолни ечмаслиги керак”, – дейди у.
Улашиш:
Шарҳлар