Қирғизистон ИИВ Бишкекдаги тартибсизликлар бўйича тўққизта жиноий иш қўзғатди
Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги 18 майга ўтар кечаси Бишкекда содир бўлган тартибсизликлар юзасидан 9 та жиноий иш қўзғатди. Полиция хабарига кўра, олтита жиноий иш “Безорилик” ва “Оммавий тартибсизликлар” моддалари бўйича, қолган учтаси “Ўғирлик”, “Қароқчилик” ва “Ирқий, этник, миллий, диний ҳудудлараро адоватни қўзғатиш” моддалари бўйича қўзғатилган. ”
Мол-мулк ва жисмоний шикаст етказилган 33 нафар фуқаро жабрланувчи деб топилди, 10 нафар фуқарога (6 нафари Қирғизистон фуқароси ва тўрт нафари чет эл фуқароси) нисбатан жиноий иш қўзғатилди, дея хабар беради ИИВ.
Департаментнинг қўшимча қилишича, полиция “ноқонуний ғайриижтимоий ҳаракатлар” иштирокчилари, талончилик ва чет эл фуқароларини калтаклаш билан шуғулланган шахсларни аниқлашда давом этмоқда.
Тартибсизликлардан сўнг хорижий талабалар Бишкекни тарк эта бошлади.
Шарҳлар