Қирғизистон махсус хизмати ҳокимиятни куч билан олишга уринишнинг олдини олди
Қирғизистон махсус хизмати ҳокимиятни зўравонлик билан эгаллаб олишга уринишни тўхтатди, деб хабар беради АКИpress Давлат миллий хавфсизлик қўмитасига таяниб.
Қайд этилишича, тартибсизликлар орқали мамлакатдаги ижтимоий-сиёсий вазиятни издан чиқаришни режалаштирган бузғунчи гуруҳ қўлга олинган.
Терговчиларнинг қайд этишича, гуруҳ жиноятчилик мафкурасини қўллаб-қувватловчи ва диний мафкураларни ақидапарастлик билан қабул қилувчи шахслардан иборат бўлган.
Олиб борилган тезкор тадбирлар давомида беш киши қўлга олиниб, қурол-яроғ ва бошқа ашёлар мусодара қилинган.
Улашиш:
Шарҳлар