Қирғизистон мигрантларни қўллаб -қувватлаш учун Россиянинг катта шаҳарларида ИИВ ваколатхоналарини очди

Фото: Knews kg

Қирғизистон  ИИВ Россиянинг Москва, Санкт-Петербург, Екатеринбург ва Новосибирск каби катта шаҳарларидан ўз вакилликларини очганини эълон қилди.

Бу идоралар Россияда ишлаётган қирғиз фуқароларининг ҳуқуқлари ва манфаатлари бузилмаётганлигини кузатиб бориш, шунингдек, муҳожирлар ўртасида жиноятлар ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш билан шуғулланади.

«Ушбу ҳудудларда бизнинг ҳамюртларимизнинг катта сони эътиборга олинган ҳолда, ИИВ вакиллари уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишда ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда ёрдам беради»,  дейилади вазирлик баёнотида.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.