Қирғизистон парламентининг депутати мамлакатдан “қоралар-ранглилар” чиқиб кетаётганидан хурсандлигини билдирди

Фото: K-news

Яқинда Республика Жогорку Кенеши вакили Ақилбек Тумонбаев Қирғизистондан чет эллик талабаларнинг оммавий чиқиб кетишига муносабат билдирди.

«Менинг фикрим шундай: кўчаларга қаранг – ниҳоят, қоралар ва ранглилар камайди. Улар ўз пакетлари билан қандай юришганини эсласангиз керак. Ҳамма жойда юришарди. Ҳозир эса истироҳат боғларимиз тозаланди, энди фақат Қирғизистон фуқаролари юришяпти”, — дея таъкидлайди депутат.

Тумонбаев ўз фикрини Бишкекдаги тартибсизликлар фонида, юзлаб қирғизистонликлар ётоқхоналарда ва хорижликлар яшайдиган бошқа жойларда тартибсизликлар уюштирган бир пайтда билдирди. Уларда айниқса, покистонликлар зарар кўрди, шу туфайли ушбу давлат ҳукумати ўз ватандошлари учун эвакуация рейсларини ташкил қилди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.