Қирғизистон президенти: “Қўшниларимизга қанча сув керак бўлса, шунча берамиз”
Садир Жапаров суғориш ва ичимлик суви учун Қирғизистон Норин дарёси сувининг атиги 1 фоизидан фойдаланишини айтди. 99 фоизи Ўзбекистон ва Қозоғистонга тушади. Қамбарота ГЭС-1 қуриб битказилгач, қишда ундан электр энергиясини ишлаб чиқариш, суғориш мавсумида эса Токтогул ГЭСида тўпланган сувни қўшниларга етарли миқдорда бериш мумкин бўлади.
“Биз нафақат ўзимизни, балки қўшниларимизни ҳам ўйлаяпмиз, чунки биз абадий қўшнимиз. Оқим бошида туриб, сув бермаймиз, деб гапириш бемаънилик”, — деди Садир Жапаров Kabar агентлигига.
Улашиш:
Шарҳлар