Қирғизистон толибларни террорчилар рўйхатидан чиқарди

Фото: радио 1

Қирғизистон ҳукумати мамлакат суди экстремистик ва террористик деб тан олган тақиқланган ташкилотлар рўйхатини эълон қилди, бу ҳақда “Осиё давлатлари ва Жаҳон инқирози” нашри ёзади.

Қайд этилишича, 2021 йилда Афғонистонда ҳокимиятни қўлга олган “Толибон” ҳаракати рўйхатда йўқ.

Рўйхатда асосан “Ал-Қоида” ва “Исломий давлат”, “Ҳизб ут-Таҳрир”, “Жабҳат ан-Нусра”, “Ансоруллоҳ”, “Жамоат ат-Тавҳид ва жиҳод” ва бошқа кўплаб исломий гуруҳлар ўрин олган. Шунингдек унга “Курд халқ конгресси” ҳам киритилган.

Қирғизистон прокуратураси 2023 йилда “Толибон”ни террорчи ташкилот деб ҳисоблашни тўхтатган, бу борада у Қозоғистон расмийларидан ўрнак олган бўлиши мумкин, деб ёзади “Осиё давлатлари ва Жаҳон инқирози” нашри.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.