Қирғизистонда амалдорларга ишга автобусда бориш буюрилди
Президент маъмурияти Бишкек мэриясининг муниципал хизматчиларнинг шахсий автомобиллардан фойдаланишини чеклаш ташаббусини қўллаб-қувватлади, деб ёзади 24.kg.
Вазирлик ва идораларга барча ходимларга сешанба ва пайшанба кунлари жамоат транспортидан фойдаланиш тавсия қилинган тегишли кўрсатма юборилди.
Мазкур ташаббус шаҳардаги транспорт ҳолатини яхшилаш, жамоат транспортига бўлган талабни ошириш ва йўллардаги тирбандликни камайтиришга қаратилган. Бундай чора-тадбирлар жамоат транспорти фаолиятидаги муаммоларни аниқлашга, фуқароларнинг ҳаракатланиши учун қулай шароитлар яратишга ҳам хизмат қилади.
Улашиш:
Шарҳлар