Қирғизистонда “Ўлмас полк” юриши бекор қилинди
Қирғизистон ҳукумати хавфсизлик нуқтаи назаридан республикада “Ўлмас полк” юришини бекор қилди. Бу ҳақда Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги хабар беради.
“Жамият хавфсизлигига мавжуд таҳдидларни инобатга олган ҳолда Қирғизистондаги “Ўлмас полк” юришини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинди”, — дейилади хабарда.
Департамент таъкидлаганидек, Ички ишлар вазирлиги жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида “одамлар гавжум жойларда ҳуқуқ-тартиботни бузилиши, жиноят содир этилиши хавфининг олдини олиш ва бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар мажмуини” амалга оширмоқда.
Шу билан бирга, Ички ишлар вазирлиги аҳолини «хавфсизлик чораларига тушуниш билан муносабатда бўлишга» чақирди.
Улашиш:
Шарҳлар