Қирғизистонда музқаймоқ ортилган юк машинаси 29 та ўқувчини уриб кетди, еттитаси – жонлантириш бўлимида

Фото: 24.kg

Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманидаги яйловда ўтказилган байрам тадбирида Porter русумли юк машинаси 29 нафар болани уриб кетди. Бу ҳақда Жалолобод вилояти ички ишлар бошқармасига таяниб, «24.кг» хабар беради.

Ҳодиса Жерге-Тал қишлоғи яйловида юзлаб мактаб ўқувчилари «Манас» достонидан парчалар ўқиётган эди.

Porter бортдан туриб келганларга музқаймоқ тарқатиши керак эди. Ҳайдовчининг сўзларига кўра, у машинани тадбир бўлиб ўтган жой тепасида тўхтатган. Машина нима сабабдан пастга юриб кетгани  ва болаларни уриб юборгани ҳозирча номаълум», – дея қайд этади полиция.

Қирғизистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати жароҳат олган 29 нафар боладан 18 нафари шифохонага ётқизилганини маълум қилди. Улар 9 ёшдан 16 ёшгача. Улардан етти нафари жонлантириш бўлимида, учтаси оғир аҳволда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.