Қирғизистонлик фермерлар Ўзбекистонга чорва молларини экспорт қилишлари мумкин
Ола-Бўкада чорва молларини ўтказиш пункти қурилди. Ушбу пункт туфайли маҳаллий фермерлар чорва молларини Ўзбекистонга қонуний ва хавфсиз экспорт қилиш имкониятига эга бўлади.
Унинг очилиш маросимида Қирғизистон президентининг ваколатли вакили Абсаттор Сирғабоев маҳаллий тадбиркорлар чорва молларини контрабанда йўли билан олиб ўтгани учун кўп марта қонунбузарликларга йўл қўйганини айтди.
Аввалроқ “Ўзбекистон темир йўллари” ва “Қирғиз темир йўллари” компаниялари икки давлат ўртасида йўловчи поездларини йўлга қўйиш масаласини муҳокама қилгани маълум бўлган эди. Айни пайтда “Тошкент – Балиқчи – Тошкент” йўналишида мавсумий йўловчи поездларини йўлга қўйиш режалаштирилмоқда.
Улашиш:
Шарҳлар