Қирғизистоннинг собиқ президенти Россия ва Украинани тинчликка чақирди ҳамда Фаластин давлатини ташкил қилиш тарафдори эканини билдирди

Алмазбек Атамбаев
Фото: 24.kg

Қирғизистоннинг собиқ президенти Алмазбек Атамбаев кутилмаганда Россиянинг Украинага бостириб кириши ва Ғазо секторидаги ҳарбий амалиётлар ҳақида баёнот беришга қарор қилди.

Қирғизистоннинг собиқ президенти Испанияда нутқ сўзлаб, Россия ва Украинани тинчликка чақирди. Россия икки йил олдин Украинага кенг кўламли босқинни амалга оширганди.

Шунингдек, у Исроилни Ғазо секторидаги жанговар ҳаракатларни тўхтатиб, Фаластин давлатини ташкил қилишга чақирди.

2023 йил февраль ойида Қирғизистон ҳукумати Атамбаевни колониядан озод қилди ва у даволаниш учун Испанияга учиб кетди. Собиқ президент ҳозиргача ўша ерда қолмоқда.

 

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.