Иркутск областида Ту-22м стратегик бомбардимончи самолёти қулади
Авиаҳалокат Черемховода содир бўлди, деб ёзади Baza. «Осторожно, новости» каналининг қайд қилишича, самолёт Михайловка қишлоғи яқинида қулаган.
Дастлабки маълумотларга кўра, Ту-22М бомбардимончи самолёти қўшни Усольский районидаги Белая аэродромидан ҳавога кўтарилган, деб ёзади телеграм-канал.
Mash каналининг хабарига кўра, самолёт машғулот парвозини амалга ошираётган бўлиб, унинг двигателлари ҳавода ёниб кетган.
Аввалига “112” телеграм-каналида катапульта қилгани ҳақида ёзганди, бироқ кейинчалик улар аниқ маълумот йўқлигига аниқлик киритишган.
Самолёт ҳалокатини Мудофаа вазирлиги тасдиқлади, деб ёзади РБК.
Улашиш:
Шарҳлар