Ироқда 9 ёшли қизларга турмушга чиқишга рухсат берадиган берадиган қонун сабабли норозилик намойишлари бўлмоқда
Ироқ парламенти қизларнинг турмуш қуриш ёшини 9 ёшга туширувчи қонунни биринчи ўқишда қабул қилди. Ўғил болалар учун эса бу 15 ёшни ташкил қилиши мумкин. Аёллар ҳуқуқлари фаолларининг айтишича, қонун қизларни зўрлашни амалда қонунийлаштиради. Шу муносабат билан Бағдод ва мамлакатнинг бошқа шаҳарлари кўчаларида норозилик намойишлари бошланди. Қонун тарафдорлари намойишчиларни «маънавий таназзулда» ва «Ғарб кун тартибига риоя қилишда» айбламоқда.
The Guardian нашрининг таъкидлашича, Ироқда бир неча йиллардан бери парламентдаги аксарият ўринларни шиа диний гуруҳлари эгаллаб келмоқда ва улар шариатга асосланган бир қанча қонунларни қабул қилган. Жумладан, мамлакатда мажбурий диний байрамларни жорий этиш, жинсга мансуб бўлмаган шахсларни жиноий жавобгарликка тортиш, зўрланган шахс жабрланувчига турмушга чиқса, жазодан қутулиб қолиш имконини бериш. Қизлар учун никоҳ ёшини 9 ёшгача тушириш ташаббусини, бир версияга кўра, Муҳаммад пайғамбар 9 ёшли Ойша исмли қизга уйлангани билан изоҳлаш мумкин экан.
Аёллар ҳуқуқлари фаолларининг фикрича, парламент фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилувчилардан қўрқиб, консерватив қонунларни қабул қилмоқда. 2019 йилда бутун мамлакат бўйлаб ёшларнинг ҳукуматга қарши норозилик намойишлари авж олганди, ҳозир расмийлар бу такрорланмаслигига умид қилмоқда.
“2019 йилги оммавий норозилик намойишларидан сўнг бу сиёсий ўйинчилар аёлларнинг жамиятдаги роли мустаҳкамлана бошлаганини кўришди. Улар феминистлар, аёллар ташкилотлари, фуқаролик жамияти ва фаол ҳаракатлар уларнинг кучи ва мавқеига таҳдид солаётганини ҳис қилишди. Ва уларни бостиришни бошлашди”, – дейди Ироқда жойлашган “Аман” аёллар альянси асосчиларидан бири Надия Маҳмуд.
Ҳозир парламентнинг 25 нафар аъзоси қонун лойиҳаси бўйича қайта овоз беришнинг олдини олишга уринмоқда, бироқ улар кучли қаршиликка дуч келяпти.
“Ушбу қонунни қўллаб-қувватловчи эркак депутатлар: вояга етмаганга турмушга чиқишнинг нимаси ёмон? деб сўраяпти. Уларнинг фикрлаш доираси тор. Улар одамлар тақдирини белгиловчи қонунчилар эканликларини ҳисобга олишмайди”, – дейди ёшни пасайтиришга қарши норозилик билдираётган ироқлик депутат Алиа Нассиф.
Шарҳлар