Ироқ Эронга ҳужум қилишда унинг осмондан фойдаланган Исроил устидан БМТга шикоят қилмоқда

Фото: wikipedia.org

Ироқ Исроилнинг Эронга зарба бериш учун Ироқнинг ҳаво ҳудудидан фойдалангани муносабати билан БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш ва жаҳон ташкилоти Хавфсизлик кенгашига норозилик нотасини юборди.

“Ироқ 26 октабрь куни Исроилнинг Ироқ ҳаво чегараларини қўпол равишда бузгани ва Эронга зарба бериш учун мамлакат ҳаво ҳудудидан фойдалангани муносабати билан БМТ Бош котиби ва Хавфсизлик кенгашига Ироқ расман норозилик нотасини юборди”, — дейилади Телеграмда эълон қилинган ҳужжатда (Ироқ Вазирлар Маҳкамаси раҳбари Муҳаммад ал-Суданийнинг канали). Бош вазир, шунингдек, Ташқи ишлар вазирлигига «Рой берган Ироқ суверенитетининг бузилишини муҳокама қилиш учун Қўшма Штатлар билан боғланишни» топширди.

Ироқ ҳукумати “мамлакат ҳаво ҳудудидан бошқа давлатларга, хусусан, Ироқ ҳурматли муносабатда бўлган қўшни давлатларга ҳужум қилиш учун фойдаланишга рухсат бермаслигини” тасдиқлади. Бағдод “турли даражаларда Ироқ суверенитети бузилишига қарши курашишга” ваъда берди ва барча томонларни келишмовчиликларни “мулоқот йўли билан” ҳал қилишга чақирди.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.