ИШИД Москвада ўз тарафдорлари ҳибсга олинганини тасдиқлади

крокус
Фото: РБК

ИШИД террорчилик гуруҳи Россияда ўзининг тўрт нафар жангариси қўлга олинганини тасдиқлади, деб ёзади ҳафталик «Ал-Наба» газетаси ИШИД гуруҳи номидан. Нашрнинг ёзишича, 22 март куни “Крокус Сити Холл”га “халифалик аскари бўлган тўрт нафар жангчи” ҳужум қилган.

22 март куни кечқурун террорчилар “Крокус Сити Холл”га бостириб кириб, “Пикник” гуруҳининг концертига келган қуролсиз одамларга қарата автоматлардан ўқ узган, кейин эса ўт қўйган.

144 киши ҳалок бўлган ҳужум учун жавобгарликни ИШИДнинг Афғонистондаги “Вилоят Хуросон” бўлими ўз зиммасига олди. 24 март куни Москванинг Басманний суди Тожикистоннинг тўрт фуқаросини жиноят содир этгани учун ҳибсга олди.

Фавқулодда вазиятлар вазирлиги “Крокус”даги теракт оқибатида 695 киши жабрланганини маълум қилди. Улардан 144 нафари (шундан 5 нафари болалар) ҳалок бўлган.

If you have found a spelling error, please, notify us by selecting that text and pressing Ctrl+Enter.