АҚШда ишлаш учун рухсатномалар энди бир ярим йилга узайтириладиган бўлди
АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати (USCIS) 4 апрель куни ишлаш учун рухсатноманинг (EAD) автоматик узайтирилиш даври 180 кундан 540 кунгача оширилганини маълум қилди.
Бундай вақтинчалик чора 2023 йил 27 октябрь ва ундан кейин EAD’ни узайтириш учун тўғри ариза берган мурожаат қилувчиларга нисбатан қўлланилади. Бу ишлаш учун рухсатномаси бўлган иммигрантлар EAD’ни узайтириш ҳақидаги аризаларни кўриб чиқиш кечикаётгани туфайли АҚШда ишга жойлашиш ҳуқуқини йўқотмаслиги учун кўрилган чорадир.
Ушбу қоида EAD’ни узайтириш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда янги қоида ҳақида Федерал реестрда эълон қилинган вақтдан бошлаб 540 кунлик давр мобайнида I-765 формаси бўйича тегишли тарзда ариза берган мурожаатчиларга нисбатан қўлланилади.
Шарҳлар